Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона чегараларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.А. бошқарувидаги “TOYOTA LAND CRUISER” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ балон ҳамда 310 дона пневматик ўқлар борлиги аниқланди
Яна бир ҳолатда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган фуқаро А.И. бошқарувидаги автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасидаги чанг ютгич ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона пневматик тўппонча ҳамда 243 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқлар борлиги аниқланди.
Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона аэропорти” чегара божхона постида “Яшил йўлак” орқали харакатланаётган фуқаро Д.Ж.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида божхона ходимларига оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 2 дона 12 калибрли ов қуроллари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ёш йигит ва аёл уйни ўмариб кетди
Банкларда доллар курси яна янги рекорд ўрнатди
Байден: Россия аллақачон ютқазган. У асл мақсадига эриша олмади
Электромобилларни автоном роботлар қувватлантиради
Трамп машҳур соч турмагини ўзгартирди (фото)