Ўғри режасини амалга оширолмади бироқ жазодан ҳам қочиб қутилолмади Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 27 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 18 октябрь куни соат 12:00 дан соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида Наманган шаҳар Сардоба МФЙда жойлашган автотураргоҳда ВАЗ-2106 русумли автомашинасини қаровсиз қолдириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина орқа эшиги ойнасини очиб, салонда бўлган мулкларини ўғирламоқчи бўлганида келиб қолганлигини, нотаниш шахс жиноятни охирига етказа олмай, воқеа жойидан қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 2-отряд ходимлари ва ҳамда Миллий Гвардия ҳарбий қисм патруль хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 24 ёшли фуқаро содир этгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистони авиапарвозларни вақтинча тўхтатди
Абитуриентларда рекорд натижа қайд этилди
2 ёшли ўғлини 2500 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Қашқадарёда ЙПХ ходими хизмат машинасида тўхташ тақиқланган жойда ухлаб қолди (видео)
Президент Андижондаги Бош жоме масжидининг янги биносини очиб берди