Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизим ташкилотларига кафолатланмасдан кўрсатилган тиббий хизматлар юзасидан тегишли чоралар кўрилганини маълум қилди.
Қўмита томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида республика миқёсида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларида тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилгани ҳолати таҳлил қилинган.
Жумладан, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, ўтган давр мобайнида ўлчаш ва синаш воситаларининг ўз вақтида метрологик кўрикдан ўтказилмагани ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан метрологик кўрикдан ўтказилмаган тиббий синаш ва ўлчаш воситаларидан фойдаланиб, жами 600 мингдан ортиқ истеъмолчиларга 300 миллион сўмга яқин кафолатланмаган хизматлар кўрсатилгани аниқланган.
Бу билан тиббиёт муассасалари “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4, 12, 19, 20 ва 27-моддалари талабларига зид равишда иш тутган деб топилиб, юқоридаги тиббиёт муассасаларига нисбатан иш қўзғатилди.
Хабарда айтилишича, қонунбузарлик ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 8 нафар масъул мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан ҳужжатлар тегишли тартибда суд органларига юборилди.
Тасодифий хабарлар
ХТВ ўқувчиларнинг бир қисмига ўқишни онлайн таълимда давом эттиришига рухсат берди
Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун зилзила қайд этилди
Нурмагомедов-Макгрегор реванш жанги қандай шарт билан ўтказилиши мумкинлиги айтилди
Ҳайдовчилар радарга тушмаслик учун “жасад бор” ёзуви билан рақамларини беркитишмоқда
У ДУНЁДАН “ҚАЙТИБ КЕЛГАН” ЙЎЛДОШЕВ ёки “Озодлик” нинг навбатдаги найранглари ҳақида (ВИДЕО)