UFC президенти Дана Уайт чемпион Хабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги реванш жанг қандай шарт билан ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.
Нурмагомедовнинг кейинги эҳтимолий рақиби сифатида америкалик Тони Фергюсон айтилаётганди.
“Фергюсон кейинги рақиб бўлади, бироқ Тони бирор сабабга кўра жангни қабул қила олмаса ёки истамаса, унда биз нима қилиш ҳақида ўйлаб кўрамиз. Бундай шароитда Хабиб ва Конорнинг реванш жанги катта маънога эга бўлади”, деб айтган Уайт.
30 ёшли россиялик жангчи 7 сентябрда Абу-Дабида америкалик Дастин Порьега қарши жангда чемпионлик унвонини ҳимоялай олди.
Нурмагомедов ва Макгрегор 2018 йил октябрда жанг қилган. Ўшанда Хабиб рақибини бўғиш усули билан муддатдан олдин мағлуб этганди.
Manba: kun. uz
Тасодифий хабарлар
Наманганда сенатор учрашувга келмаган “Ўзтрансгаз” АЖ вакилини масъулиятли бўлишга чақирди
Ажабо! Дунёнинг икки чеккасида “коронавирус” шаклида дўл ёғди
Зеленский махфий бункерга эвакуация қилинди
Ўзбекистонда «Ҳарбий қасамёд» ўрнига «Ватанга қасамёд» жорий қилинади
Фарғонада журналист босимга учради. Прокуратура ҳолатни ўрганишга тушди