11 ёшли қизга зўрлик амалга оширишга айбланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
«Блогер ниқоби остидаги бу кимса қонуний хотини бўла туриб, бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олган. Шу билан ҳам қониқмай, иккинчи хотинининг вояга етмаган (11 яшар) қизини ҳам мунтазам зўрлаб келган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан боланинг ҳуқуқлари поймол бўлиши олди олинди. Ҳозирда Агентлик томонидан жабрланувчига зарур тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда», дейилади хабарда.
Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 яшар А.К рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди
Банкоматларни «қурутмоқчи» бўлган 3 нафар ҳарбий қўлга олинди
“Жасади 2 кун машинада олиб юрилган аёл” ҳақидаги хабар рад этилди
BMW’да ЙПХ инспекторини уриб юборган ўсмирнинг суди бошланди
“Манёвр” қилган Malibu жарима майдончасининг “тўридан” жой олди