Тошкент шаҳри йўлларида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида юк автотранспорти вазнига қараб шаҳар марказига кириш учун чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси” лойиҳасида белгиланган.
Концепцияда Тошкент шаҳри ҳудудида юк транcпорти ҳаракатига маълум вақт оралиғида чекловларни ўрнатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган:
• Тошкент шаҳри Нурафшон ҳалқа айланма йўли ичида N2 (юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари. Масалан, Isuzu автофургонлари) ва N3-тоифадаги (юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари. Масалан, давлатлараро юк ташувчи фургонлар) юк транспорти ҳаракатланишини чеклаш;
• Тошкент шаҳри Кичик ҳалқа айланма йўли ичида N3-тоифадаги юк транспорти ҳаракатланишини чеклаш;
• Юк транспорти ҳаракатини тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш.
Концепциянинг мазкур банди ижросига Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул этиб белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Оққўрғонда ёш келин-куёв заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
Ғазони ёлғиз қолдирдик – Гвардиола
Cobalt ва Damas тўқнашувида 2 автомобиль ҳам ёниб кетди
Дунё давлатлари порахўрларни қандай жазолайди? Жаримадан то ўлимгача...
Элчихона Украинадаги ўзбекистонлик талабаларга мурожаат билан чиқди