Модел ва блогер Кандил Балочнинг укаси, "ўз опасини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Муҳаммад Васимнинг адвокати Сардар Меҳбубнинг сўзларига кўра, у суд маҳкамаси ҳимоясига шикоят қилади. Қолган олти судланувчи, шу жумладан марҳуманинг яна икки ака-укасини ҳам айбдор эмас деб топилди.
Кандил Балоч (ҳақиқий исми — Фаузия Aзим) ижтимоий тармоқлардаги фаолияти туфайли шуҳрат қозонди. Қиз ўзи куйлаган ва рақсга тушган фотосуратлар ва видеоларни жойлаштирди. Балоч ўзини "патриархал фикрли жамиятда" аёл ҳуқуқлари учун курашчи сифатида кўрсатди.
Балочга суиқасд 2016 йилнинг июлида юз берган. Тергов маълумотларига кўра, Васим опасининг оғзи ва бурунини беркитиб, унинг нафас олишини тўхтатиб қўйган. Васим айбини тан олди. Унинг сўзларига кўра, опаси ижтимоий тармоқлардаги постлари билан оиласини "шарманда қилди".
Кандилнинг отаси сўзларига кўра, қизи Instagram`даги постлари учун олинган пулнинг бир қисмини Васимга бериб юрган ва укаси бу пулларни мамнуният билан қабул қилиб келган.
2016 йилда моделнинг суиқасдидан кейин Покистон Парламенти "шарафли қотилликлар" га қарши қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонунда бундай жиноятлар учун янада қаттиқроқ жазо тайинланди. Қонунга кўра, қариндошлар қотили фақат ўлим жазосидан қутулиши мумкин.
Манба: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Эквадордаги ғалаён: оғир қуролланган гангстерлар президентга уруш эълон қилишди
Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди
Қозоғистондаги тартибсизликлар: 8 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди
Фарғона вилоятида бомба топилди
Вазирлик ДХХ хабарини рад этди: «Жиҳодчилар» орасида маҳалла раиси бўлмаган