Бугун, 23 декабрь куни халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Сессияда туманнинг янги ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Туманнинг собиқ раҳбари Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов саломатлиги туфайли ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилган.
Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.
Шундай сўнг Шуҳрат Мусаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни туман Кенгашида тақдимот қилган.
Маълумот учун, Шуҳрат Мусаев 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
У 2021 йил февраль ойидан Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Тасодифий хабарлар
Россияда йўқолган самолётнинг қолдиқлари топилди
"Россия" махсус ҳаво бўлинмасининг самолёти Афғонистонга учмоқда
Икки ўсмирни аёвсиз калтаклаган муштумзўрлар топилди
Энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади
Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг ерости иншоотига зарба берди