Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Учтепа тумани фаоллари билан йиғилиш давом этмоқда.
Давлат раҳбари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компаниясини ислоҳ қилиш кераклиги ҳақида гапириб ўтди.
"Узоқ йиллар давомида кўплаб соҳалар қаторида ҳаво йўлларимиз бўйича ҳам самарали ишлай олмадик. Энди эса "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компаниясини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди. Компания эркин, очиқ ва рақобатбардош бўлиши керак", — деди президент.
Мирзиёев бугунги кунда компаниянинг авиапаркида 30 га яқин самолёт борлигини айтди.
"Самолётлар сонини ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш, нархларни арзонлаштириш керак. Шунингдек, халқаро йўналишларда ҳам рақобатбардош бўлиш лозим. Ҳаво йўллари халқимиз кутгандек арзон ва хавфсиз авиакомпания ташкил этилади", — дейди Шавкат Мирзиёев.
Тасодифий хабарлар
"Сохта Юлдуз Усмонова" қай тарзда алдов қурбони бўлганини сўзлаб берди
Қозоғистонда жазо муддатини ўтаган педофилларга GPS-билакузуклар тақиб қўйилади
ДХХ ташаббуси билан 91 тоннадан ортиқ нефтнинг ноқонуний ўзлаштирилишининг олди олинди
Россияда йўқолган самолётнинг қолдиқлари топилди
Наманганда 17 бемор коронавирусдан тузалди, соғайганлар 1229 нафарга етди