Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари, шу жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти соҳаларидаги янгиланишлар кўриб чиқилди. Ўзбекистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг бориши ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш юзасидан музокаралар жараёни муҳокама қилинди.
Тасодифий хабарлар
Фарғона каналида эркак ўзини, собиқ хотинини ва қизини ҳалок қилди
Мусулмонлар учун энг қадрли исм Европа пойтахтини ҳам забт этди
Наманган шаҳрида қўшмачилик ва фохишахона фаолияти билан шуғулланиб юрган шахслар аниқланди
Chustdagi maktabda o‘qituvchilarning majburiy mehnatga jalb qilgani o‘rganib chiqiladi
Украина Россиянинг учта самолёт ва учта вертолётини уриб туширди