Тошкентнинг Юнусобод туманида машина уриб юборган икки ёшли бола 24 август куни кечқурун шифохонада оламдан ўтди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати «Газета.uz»га.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса душанба куни тахминан 01:10 ларда Юнусота кўчасида содир бўлган эди. 31 ёшли Cobalt ҳайдовчиси Тохирхўжа А. назорат қилинмайдиган пиёдалар ўтиш йўлидан онаси билан ўтаётган болани уриб юборган. ЙТҲга ҳайдовчининг маст ҳолатда бўлгани ва пиёдани кўрмай қолгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Қайд этилишича, Тохирхўжа А. — собиқ ИИББ ходими 20 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган.
Боланинг ўлимидан сўнг жиноий иш 266-модданинг 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан қайта малакаланди.
Худди шу куни айбланувчи қўлга олинган. Унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш бўйича суд мажлиси бугун, 25 август куни бўлиб ўтади.
Тасодифий хабарлар
Вазирлик Ўзбекистонга Туркманистондан ёпирилиб кираётган чигирткалар ҳақида фикр билдирди
ИИВ орқа ён ойналарга парда тутилишини тақиқламоқчи
"Шоколадда чўмиладиган яланғоч қизлар": Намангандаги рестораннинг беҳаё рекламаси тарқалди (ВИДЕО +18)
Бош прокуратура UzAuto Motors’га нисбатан жиноий иш қўзғатишни рад этди
Дам олиш кунларида яна кучли иссиқ бўладими?