Жорий йилнинг 8 апрель куни соат 16:10 атрофида Қашқадарё вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар берди.
Унга кўра, Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Мўйноқ аҳолисига 5 млн сўмдан пул тарқатилмоқда
Ўзга юртда яна бир қурбон. Ўзбекистонлик қурувчи 16-қаватдан тушиб кетди
Судлар ва солиқ идоралари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклаш таклиф қилинди
Наманганда участка учун аталган 9.200 АҚШ доллари фирибгарнинг қўлига тушди