Лондонда учинчи Ўзбекистон-Британия таълим форуми бўлиб ўтди.
Форум ишида олий таълим муассасалари ректорлари, илмий тадқиқотчилар, таълим соҳаси бўйича мутахассислар, шунингдек, Британия академик ҳамжамияти ҳамда университетлари раҳбарияти иштирок этди.
Анжуман давомида иштирокчилар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида олий таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.
Таълимни ривожлантириш масалалари, инновацион амалиётлар ва институционал ҳамкорликнинг университетлар ва саноат ўртасидаги ҳамкорлик, битирувчилар бандлигини ошириш ва таълим муҳитидаги барқарор ўзгаришлар, халқаро ҳамкорлик доирасида инклюзив олий таълимни кенгайтириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.
Форум якунида 50 дан ортиқ етакчи инглиз профессор-ўқитувчи ва мутахассислар республика университетларига жалб қилиш, Британия университетлари билан халқаро конференциялар ўтказиш ва янги ўқув-методик адабиётлар ишлаб чиқиш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.
Тасодифий хабарлар
Баъзи бир «газ заправкалар» томонидан 26 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинган
Блогер Отабек Нуритдинов устидан яна икки киши ариза ёзди. Туҳмат бўйича иккинчи ариза жиноий ишга айланади
Ўзбекистонга йил бошидан бери қанча сайёҳ келгани айтилди
“Tesla” компанияси ишлаб чиқарадиган смартфоннинг суратлари пайдо бўлди
Коронавируснинг энг ёш қурбони