2021 йил 29 июнь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1956 й.т. аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил декабрь ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 й.т. фуқаро уни ишончига кириб, қайнисининг номидаги 0,21 гектар ер майдонида шаҳар ҳокимиятида ишловчи танишлари орқали уй-жой қуриш учун участка сифатида қарор чиқартириб беришини айтиб алдаб, 9.200 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 28 июль куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу хақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Тасодифий хабарлар
Саида Мирзиёева муҳим воқеа ҳақида сўзлади
Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ҳокимлар яна бир ваколатидан мосуво қилиняпти
Қашқадарёда ЙПХ ходимига «формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳайдовчи 7 суткага қамалди (+ВИДЕО)
Ўзбекистонда ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси туширилди