29 сентябрь куни Доғистоннинг учинчи энг йирик шаҳри Дербентда бўлиб ўтган “Катта Доғистон тўйи” Гиннес рекордлар китобига киритилди.
“Бир кунда ва бир жойда Доғистонда яшаётган барча асосий миллат вакилларидан иборат 16та жуфтлик иштирокида тўй бўлиб ўтди. Маросимга 10 мингдан ортиқ меҳмонлар келишди. Жуфтликлар орасида турмуш қурганига 60 йил бўлган оила ҳам бор”, - дейилган хабарда.
Ушбу маросим Гиннеснинг рекордлар китобида “Энг кўп миллатли тўй” ҳамда “Энг кўп меҳмон келган тўй” номинациялари бўйича ютуқни қўлга киритган.
Хабарда айтилишича, ушбу катта тўй тадбири шаҳар мэри Хизр Абакаров ташаббуси билан амалга оширилган.
Тасодифий хабарлар
“Бунга унча-мунча давлатнинг дош бериши ўзи бўлмайди”. Президент Сардоба фожиаси ҳақида гапирди
Ўзбекистонда эртанги кузатилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россиядаги мигрант болаларининг ярми мактабга бормаяпти
Янгийўл таксичиларини Telegram’да ҳақорат қилган ИИБ ходими эгаллаб турган лавозимидан четлатилди
Наманганда эгизак миноралар қурилади