Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Иброҳим Жунусовни мамлакатдаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув чоғида сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва минтақалараро алоқалар сезиларли фаоллашгани қайд этилган.

Томонлар, шунингдек, аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши ва турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.
“Қирғизистон элчиси ўзининг мамлакатдаги дипломатик миссиясини муваффақиятли амалга ошириш учун яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди”, дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга 20 млрд сўмлик тилла буюмларни олиб ўтган шахслар ушланди
Темир дафтар. Унга кириш осон, чиқиш қийинми?
Ўзбекистонда сохта табибларга жазо тайин бўлади
Наманганда 7 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан 4 нафари аҳоли орасида
Қодиров ва Делимхонов тирик (видео)