Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев монополистларга берилаётган имтиёзлар борасида ўз танқидий фикрларини билдирди.
«Имтиёзлар иқтисодиётда ҳалол рақобатнинг йўқолиб, истеъмолчиларга танловсиз, сифати паст маҳсулот ва хизматлардан мажбуран фойдаланишга олиб келиши мумкин.
Афсуски, сўнгги вақтларда айрим монополистларга берилаётган алоҳида устун ҳуқуқлар аҳоли ижтимоий кайфиятига салбий таъсир ўтказмоқда.
Чунки аҳоли шу соҳада ўзи истаган сифатли, арзон маҳсулот ва хизматдан фойдалана олмаяпти. Булар қаторига боқиманда «Ўзавтосаноат» таркибидаги корхоналарга берилаётган имтиёзлар ҳам киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус саноат зонаси «Андижон вилояти саноат хаби»ни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги ID-26203 (V-1) қарори лойиҳасида кўзда тутилган имтиёзлар шундай хулосага олиб келаяпти: ҳалол ва тенг шароитда ишлашга ишонган корхона ўз мақсадларига Президент номидан фойдаланиб эришмайди.
Лойиҳадаги тоқат қилиб бўлмас вазият: айрим юртдошларимиз иложсизликдан бир парча суғориладиган ерда «ўзбошимча», деб топилаётган бошпаналарининг бузилишидан ҳадиксираб кун ўтказаётган бир вақтда узоқ йиллар шоҳона имконият ва имтиёзлар қуршовида яшаган «Ўзавтосаноат»га (Саноат хаби) яна 100 гектарлик суғориладиган ер майдони беғараз берилмоқчи. 5-6 сотихмас, 100 гектар.
Кулгилиси, озиқ-овқат хавфсизлигига «ўзбошимча» уй қуриб яшаётган камбағал аҳоли хавф солаяпти, деб бонг урамиз, камбағални қийнаймиз. Юзлаб гектар суғориладиган ерларни эгаллаётган монополистлар эса оппоқ, идеал.
Бу ҳам етмагандек ҳамма ерни аукцион орқали олса, «Ўзавтосаноат» аукционсиз олмоқчи.
«Проста» без эмас, сал бет бўлиши керак.
Яна бир гап «Ўзавтосаноат» таъсис этадиган корхона 100 гектар ердан ташқари 2023 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган қурилиш материаллари, ускуналар, қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкцияларини хориждан олиб келишда божхона тўловларидан озод бўлмоқчи. Яна имтиёз...
Умид қиламанки, адолатли, кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кетаётган бир вақтда «бир тўда» кўзга кўринмас шахсларнинг лоббизми эканлиги кўриниб турган бундай лойиҳа қабул қилинмайди», — деб ёзади Расул Кушербаев.
Тасодифий хабарлар
НАТО 30 минг аскар иштирокида машғулот бошлаяпти
Янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди
Карантин! Қўқонда "заҳар" олиб кетаётган аёл қўлга олинди
Учқўрғонда қилмишидан хулоса чиқармаган фуқаро яна 4 марта оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган
Трамп Эрон ядро дастури тезлашишда айбдор — Оқ уй