Эрон Исроилга 48 соат ичида ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда Voxnews хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Эроннинг ўнлаб юқори мартабали амалдорлари ва генералларини ўлимига сабаб бўлган Суриядаги Эрон консуллигининг вайрон бўлиши минтақадаги йирик урушга айланиш хавфини туғдиради.
Яқин Шарқдаги баъзи оммавий ахборот воситаларига кўра, Марказий разведка бошқармасининг Америка разведка хизмати Исроилни Эрон томонидан 48 соат ичида ҳарбий жавоб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Аввалроқ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари мамлакат Исроилнинг консулликка ҳужумига жавоб бериш ҳуқуқига эга эканлигини айтиб ўтган эди.
Эрон ўз базалари орқали дронлар ва ракеталар "ёмғири" ёрдамида Исроил ҳудудидаги стратегик объектларга ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Al Mayadeen.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил ҳаво кучлари аллақачон шай ҳолатга келтирилган. Минтақада GPS билан боғлиқ муаммолар бошланган.
Тасодифий хабарлар
Mayk Pompeo Shimoliy Koreya bilan muzokaralar qayta tiklanishiga umid bildirdi
Россияда ўзбекистонлик эркак қурилиш майдончасидан йиқилиб, вафот этди
Тошкентда “Озарбайжон”, Бакуда эса “Ўзбекистон” боғи қурилади
Расул Кушербаев бошига қора кунлар тушдими?
Россияда вертолёт ичидаги йўловчилари билан бедарак йўқолди