Ўзбекистонлик UFC жангчиси 31 март тонгида АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 241 турниридан жами 28 минг АҚШ доллари миқдорида даромад қилди. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'ga маълум қилди.
Маълум бўлишича, жангчи 14+14 кўринишида гонорар олган. Гарчи 30 ёшли спортчи америкалик Седрик Дюмани 1-раунддаёқ нокаутга учратган бўлса ҳам UFC Рўзибоевга бу сафар бонус тақдим этмади.
Туркиялик Ибо Аслан ҳамда швециялик Антон Туркал ўртасидаги жанг UFC Fight Night 241 турнирининг энг ёрқин жанги деб топилди ва ҳар икки спортчи 50 минг АҚШ доллар бонусни қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, Рўзибоев ташкилотдаги 1-жангида бразилиялик Бруно Феррейрани 1-раундда мағлубиятга учратиб, 50 минг АҚШ доллар бонус билан мукофотланганди.
Тасодифий хабарлар
Дунёдаги энг қиммат брендлар номи маълум қилинди
Ўзбекистонда коронавирус: 6 апрелда беморлар 115 кишига кўпайди. Бу — рекорд
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг вафот этди
Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдони йўлга қўймоқчи
Ҳайит байрами куни ўзбек-қирғиз чегарасида можаро юз берди