Ижтимоий тармоқларда “ОИЛАНГ БИЛАН ҚЎШИБ, ЙЎҚ ҚИЛАМИЗ ДЕЙИШДИ!” – НАМАНГАНДА ТАДБИРКОРНИНГ ҲАЁТИ ХАВФ ОСТИДА” сарлавҳаси билан жойлаштирилган Чортоқ шаҳар, “А.Навоий” МФЙда яшовчи Усманов Маликжон Маҳмудовичнинг видеомурожаати юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий маълумоти.
Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида қуйидагилар аниқланди:
Чортоқ тумани, “Навоий” МФЙда яшовчи фуқаро М.Х. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда, 2020 йил апрель-май ойлари давомида таниши фуқаро М.М.Усманов унга Наманган шаҳри, “Даштбоғ” МФЙ, Ғирвонсой кўчаси, 11-уйда жойлашган “Ровер марс” МЧЖ қурилиш ишлари учун пул кераклигини, автомашина берса сотиб қурилишга сарфлашини ва барча пулларини 05.07.2020 йилда қайтаришлигини айтиб, ундан 10.500 АҚШ долларига “Кобальт” русумли, 9.200 АҚШ долларига “Нексия-3” русумли ва 30.000 АҚШ долларига 2 дона “Малибу-2” русумли транспорт воситаларини олиб, ўзгаларга сотиб юбориб, жами 49.700 АҚШ доллари пулларини бермасдан, эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, пул маблағларини ундиришни сўраган.
Шунингдек, Чортоқ туман, “Мустақиллик шох” кўчасида яшовчи Ф.Ж ҳам ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил 20 декабрь куни Чортоқ туманида яшовчи танишлари М.Деҳқонбаев, М.Усманов ва Ш.Усубжановлар 1 ой муддатда қайтариб бериш шарти билан 20.000 АҚШ доллари пул маблағларини олиб, ҳозирга қадар қайтариб бермасдан келаётганликларини маълум қилиб, пул маблағларини ундиришда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 08.12.2020 йилда М.Усмановга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаро М.Усмановнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаатида кўрсатилган барча ҳолатлар тегишли тергов ҳаракатларини ўтказиш йўли билан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Наманган вилоят ИИБ томонидан фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари юзасидан холисона ва тўлақонли текширувлар ўтказиб, қонуний қарорлар қабул қилиниши раҳбариятнинг алохида назоратида эканлигини ҳамда аҳоли учун очиқ ва шаффофлигини эслатиб ўтамиз.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Собиқ ички ишлар вазири: "Очкўз эдим, катта миқдорда пора олдим ва уй-жой қилдим" (видео)
Хитой компанияси Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқармоқчи
Uzauto Motors етказиб берилмаган Captiva 5 учун харидорларга компенсация тўлайди
АҚШ, Канада ва Польшага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди
Бразилия Россия билан атом сувости кемаси қуриши мумкин