«Док-1 Макс» иши бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?

«Док-1 Макс» иши бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?

26 февраль куни Жиноят иши Тошкент шаҳри судида «Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, 23 нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. «Газета.uz» жараённи жонли эфирда ёритиб борди. Иш судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукми (унинг тўлиқ матни бу ерда)га кўра:

  1. Сингх Рагвендра Пратап (20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш) — 1972 йилда Ҳиндистонда туғилган, Quramax Medikal МЧЖ директори лавозимида ишлаган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ, жазони ўтаб бўлганидан кейин Сингх Рагвендра Пратапни Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юбориш белгиланди.
  2. Бахтиёр Камбаралиев (4 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш) — 1978 йилда Наманган вилоятида туғилган, Quramax Medikal МЧЖ савдо директори лавозимида ишлаган.
  3. Нурия Мирзаахмедова (10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш) — 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Quramax Medical МЧЖ рўйхатга олиш бўйича менежери лавозимида ишлаган. Мирзаахмедовага нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.
  4. Элёр Мирзаахмедов (4 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Quramax Medical МЧЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган.
  5. Сардор Кариев (2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш) — 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори лавозимларида ишлаган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
  6. Амирхон Азимов (2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш) — 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
  7. Нодирбек Мусаев (2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш) — 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори ўринбосари, Фармакопея қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида ишлаган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
  8. Гулноза Салиева (2 йилга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори ёрдамчиси, рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
  9. Шоюсуп Шодманов (2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 16 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш) — 1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими вице-бошлиғи лавозимида ишлаган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
  10. Жаҳонгир Эркиний (2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
  11. Саидамир Саидов (2 йилга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК Фармакология қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
  12. Жонибек Шамшетов (2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1991 йилда Қорақалпоғистонда туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
  13. Алишер Жалилов (2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК Фармакопея қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган.
  14. Гули Халилова (2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1963 йилда Тошкент вилоятида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК Фармакология қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган.
  15. Гулчеҳра Болтабаева (2 йилга давлат идораларида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири лавозимида ишлаган.
  16. Мирзаботир Хамдамов (2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ директори лавозимида ишлаган.
  17. Шавкат Холмуродов (2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1992 йилда Навоий вилоятида туғилган, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ Сертификатлаштириш органи раҳбари лавозимида ишлаган.
  18. Нодира Шукуруллаева (БҲМнинг 110 баравари миқдорида, яъни 33 млн сўм жарима, жиноят кодекснинг 62-моддасига асосан 17 190 000 сўм жарима жазоси қолдирилиб, тайинланган жаримани давлат фойдасига ундириш белгинади) — 1988 йилда Қорақалпоғистонда туғилган, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ Синов маркази раҳбари бўлиб ишлаган.
  19. Шерзод Абдуганиев (2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган.
  20. Фарҳод Файзиев (2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ Сертификатлаштириш органи раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган.
  21. Исломбек Мирзаёқубов (2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш) — 1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ Синов маркази раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган.
  22. Фаррух Талипов (3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш) — 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси, Фармакология қўмитаси бош мутахассиси лавозимларида ишлаган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
  23. Фарҳод Назаров (иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси) — 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Origin Solution ва Medreg МЧЖлар директори.

Компенсация

Судланувчилар Сингх Равендра Пратап, Нурия Мирзаахмедова, Сардор Кариев, Амирхон Азимов, Нодирбек Мусаев, Шоюсуп Шодманов ва Жаҳонгир Эркинийдан солидар тартибда «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларидан заҳарланиб вафот этган 68 нафар марҳум ва 4 нафар соғлиғи ўта оғир аҳволдаги боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 1 млрд сўмдан, соғлиғининг аҳволи қониқарли бўлган 4 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан ҳамда соғлиғи яхшиланган 8 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 200 млн сўмдан маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, судланувчи Шоюсуп Шодмановдан олган пора миқдори қиймати — 881 814 000 сўмни, судланувчилар Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевдан солидар тартибда — 93 810 000 сўмни давлат фойдасига ундириш белгиланди.


Сингх Равендра Пратап, Бахтиёр Камбаралиев ва Элёр Мирзаахмедовдан солидар тартибда 5 420 177 400 сўм солиқ қарздорлиги давлат фойдасига ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди 2023 йил август ойидан Ҳиндистоннинг Marion Biotech фармацевтика компаниясининг дори-дармонларини, жумладан, «Док-1 Макс» йўталга қарши сиропини Ўзбекистонда қабул қилиш оқибатида камида 69 нафар бола вафот этгани билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқишни бошлаганди. Суд ишида 23 киши (18 эркак ва 5 аёл) айбланаётганди.

«Док-1 Макс» иши кўрилаётган суд залидан «Газета.uz»нинг батафсил маълумотлари билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Теглар:
×