Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги ҳисобланмайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 23 декабрь куни анъанавий йиллик катта матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Россия Президентининг йиллик катта матбуот анжуманида журналист экстремизмни тарғиб қилиш, ҳис-туйғуларни ҳақорат қилиш билан боғлиқ маъмурий ва жиноий ишлар кўпайиб бораётганини таъкидлади. Шу муносабат билан журналист кимнингдир ҳис-туйғуларини ҳимоя қилиш ва рассомнинг ўзини ифода этиш ҳуқуқи ўртасидаги чегара қаерда деган саволни Президентга берди.
“Ўлмас полк” сайтида Гитлер ёки Гиммлерни жойлаштириш - бу ижод эркинлигими? Келинг масаланинг шу томони ҳақида ўйлаб кўрайлик. <…> Пайғамбар Муҳаммадни ҳақорат қилиш - бу нима? Бу ижод эркинлигими? Мен ўйлайманки, йўқ. Бу эътиқод эркинлиги ва ислом динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас туйғуларига тажовуз қилиш”, дейди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра бу янада кескин, экстремистик кўринишларни келтириб чиқаради.
“Мана улар Парижга боришди ва бутун таҳририятни отиб ташлашди” - деган Россия етакчиси.
"Charlie Hebdo" иши
Франциянинг "Charlie Hebdo" сатирик ҳафталик нашри 2015 йил январь ойида таҳририятга қилинган ҳужумга сабаб бўлган пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураларини жорий йилнинг 1 сентябрь куни қайта чоп этди. Нашр буни 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт бўйича суд жараёни бошланиши арафасида амалга оширди.
Гап шундаки, бундан 5 йил аввал "Charlie Hebdo" журнали Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳажв қилиб чиққани учун, таҳририят террорчилик ҳаракати нишонига айланган эди. Унда 12 киши қурбон бўлди.
Ҳужум 2015 йилнинг 7 январь кунига тўғри келган.
2 сентябрь куни Францияда илк ҳужум билан боғлиқ суд иши бошланди. Унда 14 гумондор ҳозир бўлди. Суд тингловчи 10 ноябрга қадар давом этади.
"Charlie Hebdo” журналида муқаддас Ислом динининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураси чоп этилиши мусулмон мамлакатларнинг Францияга қарши эътирозига сабаб бўлиб, зиддиятларни оширмоқда. Бунга нисбатан Туркия ва Эрон муносабат билдирди.
Президент Эммануэль Макрон таҳририят ҳаракатларини сўз эркинлигининг ифодаси деб атади.
Тасодифий хабарлар
Кучли шамол ва чанг-тўзон. Ички ишлар ҳайдовчиларга мурожаат қилди
Ўзбекистонда Президент сайловининг санаси маълум бўлди
Янги ўқув йилидан давлат грантига қабул квотаси оширилиши мумкин
Ўзбекистонлик йигит Измайлово боғида зўрлаб, ўлдириб кетган москвалик аёл иши бўйича суд бошланди
Farg‘ona shahrida ko‘p tarmoqli sport majmuasi foydalanishga topshirildi