Ушбу навбатдан ташқари сессияда вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, гуруҳ ва котибият мудирлари, сектор раҳбарлари, туман фаоллари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Сессияда Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқди. Маълумки, туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси этиб тайинлангани муносабати билан вазифасидан озод қилинди.
Вилоят раҳбари туманга янги раҳбар этиб, ҳозиргача Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Мансуров Ахрор Аҳмадалиевичнинг номзодини таклиф этди.
Депутатлар таклифни қўллаб-қувватладилар. Унга кўра, Мансуров Ахрор Аҳмадалиевич Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Қўқондаги мактабда рўзадор ўқувчилар иссиқда югуртирилгани тасдиқланди
Президент Шавкат Мирзиёев: Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман
Қишда мактаб ўқувчи қизларига шим кийишга рухсат берилди
Бугун Наманганнинг 60 минг доллар билан қўлга тушган ҳокими устидан суд бошланади
«Навбаҳор»нинг ёш футболчиси бевақт ҳалок бўлди