Украина инқирози узоқ давом этади. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон таъкидлади ва бунга тайёрланишга чақирди.
“Мен сизларга бир нарсани айта оламан, бу уруш узоқ давом этади. Бу инқироз давом этади, бу уруш давом этади ва буларнинг барчаси узоқ муддатли оқибатларга олиб келади”, деган Макрон.
У французларни бунга тайёр бўлишга чақирган.
“Биз барқарорлик режасини ишлаб чиқиш жараёнидамиз, биринчи навбатда секторларимизни ресурслар билан таъминлаш ва узоқ муддатли жавобни таъминлаш учун”, дея қўшимча қилган Франция раҳбари.
Тасодифий хабарлар
Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – НАМАНГАН
Туркияда ўлдирилган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистонда 5 сентябрдан кейин ҳам карантин давом этади
Тўқаев Қозоғистон фожиасида кимларни айбламоқда?
Ўзбекистон, асосан, қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилаётгани айтилди