ҲАМАС Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилди. Бу ҳақда кеча, 18 август куни ўз манбаларига таяниб, “Al-Jazeera” хабар берди.
Телеканалга кўра, ҲАМАС воситачиларга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича сўнгги таклифни қабул қилганини ва урушни тугатиш юзасидан музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирган.
Таклифга кўра, ҳарбий амалиётлар 60 кун муддатга вақтинча тўхтатилади, шу вақт ичида Исроил армияси қайта жойлаштирилади ва гуманитар ёрдам етказиб берилишига шароит яратилади. 50 нафар исроиллик асирнинг ярми худди шу муддат ичида фаластинлик маҳбусларга алмаштирилади. ҲАМАСдаги манба янги таклиф “комплекс ечим сари йўлнинг бошланиши” эканини билдирган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху идораси маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман Исроил ҲАМАСдан ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб олганини тасдиқлаган. У бошқа тафсилотларни ошкор этмаган. Маълумотларга кўра, Ғазо секторида 2023 йил октябрдан бери ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 62 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Тасодифий хабарлар
Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор: АҚШ суди 75 давлатга виза чекловини бекор қилди
Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолидан тест олиниши режалаштирилмоқда
Японияда иссиқлик сабаб аҳоли сув тўловидан озод қилинади
Ўзбекистонда Ички ишлар ходимларининг маоши оширилиши мумкин
Бош прокуратура ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор иши бўйича якуний хулосага келди