2020 йилнинг 9 ноябрь куни, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ховос тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро И.С ҳамда Ховос туманида яшовчи фуқаро Н.Ш билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.Снинг 4 кунлик қиз фарзанди И.К ни Гулистон шаҳрида яшовчи С.З га 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларга сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.


Тадбир давомида “И.С” ҳамда “Н.Ш” исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 20 минг АҚШ доллари олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Буюк Хитой деворининг бир қисми зилзила туфайли қулаб тушди. Жабрланганлар бор
Хонанда Ботир Қодиров яна жаримага тортилди
Алишер Қодиров ишчиларига намоз ўқиши учун шароит яратиб берган тадбиркор нотўғри жаримага тортилганини қайд этди
Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Тўлқин Қосимов вафот этди
Ўзбекистонга қурол-яроқ ва ўқ дориларни яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди