Бугун, 3 сентябрь куни Хитой космосга масофадан зондлаш йўлдошларининг янги гуруҳини жойлаштириш учун Long March 4B ташувчи ракетасини учирди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
Нашрга кўра, Yao-43 02 гуруҳи сунъий йўлдошлари жануби-ғарбий Сичуань провинциясидаги Сичан сунъий йўлдош учириш марказидан маҳаллий вақт билан соат 9:22 да учирилган ва олдиндан белгиланган орбитага кириб борган. Бу Long March серияли ракеталарининг 533-парвоз миссияси бўлди.
Қайд этилишича, улар илмий тажрибалар, ер ресурсларини ўрганиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини баҳолаш, табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, улар сунъий йўлдошларнинг паст орбитали юлдуз туркумларини яратишда янги технологияларни синаб кўриш учун ишлатилади.
Тасодифий хабарлар
Одил Aҳмедов янги жамоада тўп суради
Қайнонасини ўлдириб, жасадини чамадонга жойлаган куёв қўлга олинди
Хоразмда сохта ДХХ ходими ушланди
ҲАМАС ҳужумининг сирларидан бири очилди
Ўзбекистонда йўналишли таксилар фаолиятига рухсат берилди