Россияда янги коронавирус билан касалланганлар сони бир суткада 11 231 нафарга кўпайиб, 177 160 нафарга етди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Ҳозиргача 23 803 нафар бемор соғайган, 1625 нафари вафот этган.
Маълумотларга кўра, суткалик ўсиш 6,8 фоизни ташкил қилган. Янги беморларнинг 5471 нафарида аломатлар бўлмаган.
Ҳозирда Россия коронавирус беморлари бўйича дунёда бешинчи ўринда боряпти. Бу борада Россия АҚШ (1 228 603), Испания (220 325), Италия (214 457) ва Буюк Британиядан (202 359) ортда қоляпти.
Тасодифий хабарлар
Президент ички ишлар вазирини генерал унвонидан маҳрум этиб, ишдан бўшатди
Ўзбекистонда пиёз нархи нега қимматлашди?
Коррупция – жамият кушандаси
Навоийдаги «самосуд» тафсилотлари маълум бўлди: ишчини фермер шу кўйга солгани айтилмоқда
Тонировкадан тушган пуллар қаерга ишлатилади?