Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Наманган вилоят фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Mаълум қилинишича, вилоятда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш учун бир қатор чора-тадбирлар кўрилади.
Хусусан, Наманган вилояти учун қўшимча равишда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 60 миллион доллар ажратилади. Наманган шаҳрининг иссиқлик тизими 15 млн. доллар эвазига қайта қурилса, эски шаҳар инфраструктурасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шаҳардаги Янгиариқ, Шимолий Фарғона каналлари ва Намангансой қирғоқларини ободонлаштиришга 10 млн. доллар берилади.
Шунингдек:
- кичик ва ёшлар саноат зоналарини ривожлантиришга 5 млн. доллар,
- ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга 5 млн. доллар,
- «маҳаллабай» ишлаш орқали аниқланган драйвер лойиҳаларни молиялаштиришга 10 млн. доллар,
- лимончиликни ривожлантиришга 10 млн. доллар,
- кредитларнинг фоиз тўловларини бир қисмини қоплашга 5 млн. доллар йўналтирилади.
«Маҳаллабай» ишлаш тизимида яна бир муҳим масала бу секторларнинг жавобгарлиги ва масъулиятидир. Агар сектор раҳбарлари юқорида айтилган ишларни тўғри ташкил этса, Наманган вилоятида умуман камбағаллик бўлмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Тасодифий хабарлар
Адлия вазири: «Ходимнинг розилиги бўлса ҳам маошдан коммунал тўлов учун пул олиб қолиш мумкин эмас!»
Шаҳар ҳокимлиги товон пули тўлашда икки хил стандартга йўл қўяётган кўринади
Болаларда айб йўқ
“DIZAYN” жамоасига Ўзбекистондан чиқиши тақиқланди. Нега?
Ҳоким ёрдамчилари қанча ойлик-маош олиши маълум бўлди