Ўзбекистон зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ва Олий суд билан биргаликда икки ой муддатда жиноий оилавий (маиший) зўравонлик қурбонларига нисбатан жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда, яъни, суд маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг фикрини инобатга олган ҳолда эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига имконият йўқ деб топса, ишни кўришни кейинга қолдирмасдан ҳамда ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилиш қарорини чиқаришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Қонунчилик палатасига киритиши лозим.

Қонун лойиҳасида судда уй-жойга мажбуран киритиш билан боғлиқ даъволар кўрилаётганда, уй эгасининг талабига кўра мажбурий тартибда киритилаётган тараф уй эгасига тегишли мутаносиб шароитга эга бошқа яшаш жойига ёки уй эгаси томонидан ижара ҳақи тўлаб туриладиган яшаш жойига киритиб қўйиш имконияти ҳам кўзда тутилиши лозим.

Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга, шунингдек, ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардан ногирон фарзандлар туғилиши хавфи тўғрисида амалиёт ва хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, бундай никоҳлар келажак авлод саломатлиги учун салбий таъсир этадиган бўлса, ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан таклиф киритиш топширилди.

Facebook

Twitter

LinkedIn

Telegram


×