Коронавирус билан боғлиқ ҳозирги вазият, бу борада аллақачон эришилган ютуқларга қарамай, жуда хавфлидир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус маълум қилди.
“Биз пандемияни назорат қилишда ютуқларга эришаётган бўлсак-да, у жуда хавфли босқичда қолмоқда”, деган у.
Унга кўра, ушбу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — барча мамлакатларни “шахсий ҳимоя воситалари, тестлар, тиббий буюмлар ва вакциналарни адолатли тарқатишда” қўллаб-қувватлашдир.
Гебрейесус дунёда вакциналарнинг адолатсиз тақсимланишини эсга олган. Унга кўра, етарли ресурсларга эга бўлган мамлакатлар чекловларни бекор қилиши мумкин, бошқа давлатлар эса бундай қила олмайди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда деярли 185 миллион киши коронавирус билан касалланган, улардан тўрт миллиондан ортиғи вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда ҳолатлар дастури директори Майкл Райан сўнгги икки ҳафта ичида дунёда коронавирус билан касалланиш “жуда юқори даражада” барқарорлашганини маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Rishtonda uyi buzilgan aholiga 13,5 ming kishi hasharga keldi
Маҳмуд Мурадов оддий қурилиш ишчиси қандай қилиб UFC жангчисига айлангани ҳақида гапириб берди
ДАЛАНИ ЎРТАСИДА, КИЧИК КУЛБАДА ЯШАЁТГАН НАМАНГАНЛИК ОИЛАГА ЁРДАМ КЕРАК!
Қашқадарёда шифокорлар калтакланди. Аёл киши ҳам аяб ўтирилмади
Неймар Месси, Вальдес ва "Реал" футболчилари ҳақида гапирди