Жорий йилнинг 3-4 июль кунлари эгаси номаълум бўлган иккита сирли криптовалюта ҳамёни 14 йиллик сукутдан сўнг яна фаоллашди. Уларда ҳозирда 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ сақланмоқда. Бу ҳақда “The Block” нашри хабар берди.
“Блокчейн маълумотларига кўра, 14 йилдан ортиқ муддат давомида ҳеч қандай операция амалга оширилмаган иккита биткоин ҳамёни – ҳар бири 10 минг BTC сақловчи манзил 3 ва 4 июль кунлари қайта фаоллашди”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, ушбу “ухлаб ётган” (яъни, ҳеч қандай транзакция қилинмаган) ҳамёнлар 14 йил давомида “қимир этмаган”. Ўша вақтда уларнинг умумий қиймати атиги 7 800 доллар бўлган, бугунги кунда эса уларнинг ҳар бири 1,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу – 13 982 800 фоиз ўсишни англатади.
Шунингдек, биткоин нархи 3 июль куни 2 фоиздан кўпроққа ошиб, жорий йилнинг 11 июндан буён илк бор 110 минг доллардан юқори кўрсаткичга етди.
Тасодифий хабарлар
Трампга 136 йиллик қамоқ жазоси кутилмоқда
Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
Туркий кенгаш саммити Президент ва Бош вазир суд қилинган оролда ўтказилади
Фарғонада мактабга рўмол ўраб келган қизнинг тарафини олган эркак 10 суткага қамалгани айтилмоқда
Ўзбекистонликларнинг ўртача ойлик иш ҳақи маълум бўлди