Рамазон ойида кўзда тутилган диний маросимлар сабабли карантин талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши барча мусулмонларни қуйидаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилишга чақиради:
? Рамазон ойида мўмин-мусулмонларимиз таровиҳ намозларини, хатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказсинлар.
? Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилсин.
? Ифторлик савобидан умидвор бўлган саховатпеша мусулмонларимиз ифторлик маросимлари учун мўлжаллаган маблағларини Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказсинлар.
?Барча мусулмонларимиз қўни-қўшни ва яқин қариндошларни тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зид келиши баробарида Аллоҳ таолонинг ишбошиларга итоат қилиш ҳақидаги Нисо сураси: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!..” 59-оятига ҳилоф эканини англашлари лозим.
? Закот маблағларини ҳамда фитр ва фидя садақаларини “Вақф” хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоб рақамларига ёки Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига топширишлари тавсия этилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотидан
Тасодифий хабарлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирасига ҳурмат бажо келтирди
«Наманганлик мухлислар бундай раҳбариятга муносиб эмас»
Пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳали тугамаган — ЖССТ
Ўқишини кўчириш (тиклаш) истагидагилар диққатига!
“Қамчиқ” довони ёпилди. Фуқароларни эвакуация қилиш учун махсус поезд рейслари йўлга қўйилди