Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Қирғизистондаги фестивалда “Арашан” зотига мансуб қўчқор 1 миллион долларга сотилди. Тадбирда бешта мамлакатдан борган фермерлар иштирок этган. Бу ҳақда “Спутник-Қирғизстон” хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистонда “Арашан” зотидаги қўйларни ривожлантиришга бағишланган фестивалда фавқулодда битим амалга оширилган. Хабарларга кўра, ушбу зотдаги қўчқор 1 миллион долларга сотилган. Сотув ҳақидаги маълумотни Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам тасдиқлаган.
Маълум бўлишича, ушбу қимматбаҳо наслдор қўчқор машҳур “Франкель” номли қўчқорнинг авлоди. 2023 йилда Франкель Қозоғистонга 150 минг долларга сотилган. “Франкель” Қирғизистоннинг “Арашан” зотининг энг таниқли вакилларидан бири ҳисобланади. У Талас яйловларида етиштирилган.
“Арашан” зоти Қирғизистонда расман 2021 йилда рўйхатга олинган. У Ҳисор ва Қирғиз дағал жунли қўй зотининг чатиштирилиши орқали етиштирилган. Аввалроқ ушбу зотга Қозоғистон ва Ўзбекистон фермерлари қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, 2026 йилнинг март ойида Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари “Арашан” наслдор қўйлари савдоси учун аукцион ёки биржа форматида давлат майдончасини яратишни таклиф қилган.
Тасодифий хабарлар
Нотурар бино-иншоотлари ҳамда кўп қаватли турар жой биноларини қуриш истагида бўлган фуқаролар, тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига
Эртага қандай об-ҳаво бўлади?
Қозоғистонда талончилар режиссёр ва мусиқачи Сакен Битаевни талончилар ўлдирди
Шавкат Мирзиёевнинг куёви халқаро ташкилот раҳбарига айланди
Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди