Роскомнадзор «Instagram»ни Россия ҳудудида блоклашга қарор қилди. Блоклаш РФ бош прокуратураси талаби билан амалга оширилмоқда.
Ижтимоий тармоқни ёпиш сабаблари Роскомнадзор сайтида келтирилган. Блоклаш санаси аниқ айтилмаган.
«Instagram» ижтимоий тармоғи «Meta» компаниясига тегишли.
Россиялик амалдорлар ва идоралар «Instagram»ни тарк этишни бошлади. Хусусан, ижтимоий тармоқ раҳбариятини «очиқ экстремизм»да айблаган Москва шаҳри мэри Сергей Собянин «Instagram»даги аккаунтини юритмай қўйди. Айрим губернаторлар (жумладан, Москва вилоятига раҳбарлик қилувчи Андрей Воробьёв), Бош прокуратура, ИИВ, «Единая Россия» партияси вакиллари ҳам ижтимоий тармоққа киришни тўхтатган.
«Meta»га қарашли «Facebook» 4 мартдан Россияда блокланган эди. Компанияга қарашли «WhatsApp»га ҳозирча индашмади. Мессежерни ахборот тарқатувчи эмас, балки мулоқот қилишда қўлланилувчи восита деб баҳолашди. Ҳозирча...
Тасодифий хабарлар
Британияда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича мутлақ рекорд қайд этилди
Индонезияда уч нафар ўзбекистонлик қамоқхонадан қочди
«Толибон» ўзбек командирини ҳибсга олди
UzAuto Motors ишлаб чиқарган машиналарни четдан олиб киришда бож тўловини бекор қилиш таклиф этилмоқда
Владимир Зеленский Владимир Путинга кескин мурожаат қилди: "Биздан нима хоҳлайсан?"