“Янги Ўзбекистон” университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади. Бу ҳақда бугун, 8 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олийгоҳлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.
Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади.
Шунингдек, кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади. Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак).
Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади. Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди. Бундан ташқари, ректорларга “супер” контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ҳокими: “Бу йил ортиқча бир сўм топсак ҳам йўлга сарфлаймиз”
ЙПХ ходими талабига бўйсунмаган ҳайдовчи ходимлардан бирини уриб юборди
Шифокорлар туғилиш пайтида чақалоқнинг қўлини узиб юборди
Судларда халқ маслахатчиларини иштироки
Сўнгги 5 йилда IT-мутахассиснинг ўртача маоши 15 баравар ошди