Эрон урушга қўшилмоқда. Исроилга яқин соатларда чора кўрилиши эълон қилинди

Эрон урушга қўшилмоқда. Исроилга яқин соатларда чора кўрилиши эълон қилинди

Эрон Исроилнинг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги огоҳлантиришлар тугагани ва тез орада нафақат Ҳизбуллоҳ, араб гуруҳлари жавоб беришини айтди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги урушга қўшилиш эҳтимолини истисно этмади.

«Қаршилик кўрсатиш етакчилари» Исроилнинг Ғазо секторида ҳеч қандай чора кўришига йўл қўймайди, яқин соатларда бунга қарши жавоб қайтарилади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийён маълум қилди, дея хабар беради IRNA.

Вазир «қаршилик ҳақида гапирганда, биз фақат Ҳизбуллоҳни назарда тутмаяпмиз», дея қайд этди. «Ҳар нарса содир бўлиши мумкин», деди вазир Эрон Исроил билан уруш бошлаши мумкинми деган саволга жавоб берар экан.

«Ливандаги исломий қаршилик» Эрон билан яқин алоқада бўлган Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг номларидан биридир.

Абдуллоҳийён уруш пайтида 740 нафар бола ҳалок бўлган маълумотларни келтирди.

«Бугун биз Ғазони ҳимоя қилмасак, эртага шаҳарларимизни ҳимоя қилишимиз керак бўлади», – дея қўшимча қилди вазир. Унинг фикрича, агар фаол чоралар кўрилмаса, «эртага Байрутда сионист аскарларга қарши жанг қилишга тўғри келади».

Эрон томони Исроил армияси томонидан Ғазо секторида режалаштирилаётган қуруқликдаги операцияни «қўпол хато» деб атади.

АҚШ Эроннинг ҲАМАС томонида урушга киришишидан чўчимоқда, Қўшма штатлар ҳарбийлари минтақага самолёт ташувчи кемаси ва қўшимча F-15 қирувчи самолётларини жойлаштирди.

CNN маълум қилишича, 2 мингга яқин америкалик денгиз пиёдалари минтақадаги АҚШ гуруҳини кучайтириш учун Шарқий Ўртаер денгизига кўчиб ўтган. Манбанинг тушунтиришича, бу Эронга сигнал юбориш учун қилинган.


Теглар:
×