"Ўзбекистон ёшлари форуми" доирасида Yoshlarforumi.uz платформасига таклиф юбориш муддати 12 декабрь соат 00:00 да ўз ниҳоясига етди. Маълум қилинишича, ёшлар томонидан 7593 та таклифлар келиб тушган.
Эндиликда вазирлик, ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат тажрибали экспертлар гуруҳи томонидан ёшларнинг юборган таклифлари ўрганиб чиқилади. Энг яхши таклиф эгалари “Ўзбекистон ёшлари форуми” доирасидаги тадбирларда иштирок этади ва таклифлар форум давомида мутасадди ташкилотлар билан муҳокама қилинади.
Шунингдек, таклифлари энг кўп қўллаб-қувватланган ёшларга тез орада республика миқёсидаги "Ўзбекистон ёшлари форуми"га таклиф этилгани тўғрисида электрон тарзда хабарнома юбориш бошланади.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳрининг тоифаси «қизил»дан «сариқ» ҳудудга ўтказилди! (инфографика)
Хавфли дрифт қилган «учар»лар ушланди
«Кушербаевга қарши кўрсатма берсанг, сени ўйиндан чиқариб юборамиз дейишди». 21 ёшли тадбиркор судидан репортаж
Наманганлик эркак ўз хотинининг қотилига айланди. У ўзини ИИБга топширди
Икки ярим яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга «кесилди»