Telegram асосчиси Павел Дуров кеча баъзи мамлакатларда ушбу мессенжер фаолиятида узилишлар бўлгани учун ўзининг расмий каналида узр сўради:
"Telegram’нинг кунлик фаол фойдаланувчилари (DAU – Daily active users) сони ҳар йили 50%га ўсиб боряпти. Афсуски, бу ғайриоддий ўсиш ҳозиргача муайян муаммолар билан кечяпти.
Кеча Гринвич вақти (GMT) билан соат 13 дан 14 гача (Тошкент вақти билан 18 дан 19 гача) шу вақтда тармоқда бўлган фойдаланувчиларнинг 15%и Telegram’га уланишда муаммоларга дуч келди. Бу узилиш асосан Германия, Ироқ, Ўзбекистон, Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларусдан кирадиган фойдаланувчиларга таъсир қилди.
Биз шу соат давомида ўз вақтида етказиб берилмаган ҳар бир жўнатилган хабар учун узр сўраймиз. Биз ўз платформамизни имкон қадар ишончли қилишга интиляпмиз. Айни вақтда биз барқарорлигимизга салбий таъсир қилиш учун уюштириладиган (масалан, шу йил июнда Хитойнинг DdoS ҳужумлари каби) ҳужумларга қарамай, Telegram йилдан-йилга бундай муаммоларга камроқ учраётганидан фахрланамиз".
Аммо Дуров кечаги муаммонинг сабабини изоҳламаган.
Тасодифий хабарлар
Бир кунда 228 та: Россияда коронавирусга чалинганлар сони ортди
Шомуродов жамоасини ўзгартиришга яқин – ОАВ
«Davr» информацион дастури яна эфирга қайтади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муҳаммад (с.а.в) ҳақидаги карикатура атрофида юзага келган баҳсларга муносабат билдирди
Хавфли дрифт қилган «учар»лар ушланди