АҚШда Хитой Эронга молиявий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, ракеталар учун эҳтиёт қисмлар ва компонентлар етказиб беришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжуд. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб CNN хабар берди.
“Хитой ўз қўллаб-қувватлашида анча эҳтиёткор. У уруш тугашини хоҳлайди, чунки бу унинг энергия таъминотига таҳдид солади”, дейди телеканал манбаларидан бири.
“The Washington Post” манбаларига кўра, икки давлат ўртасидаги яқин алоқаларга қарамай, Хитой ҳозирча Эронга ёрдам бермаяпти.
“Reuters” 5 март куни Хитой Эрон билан Ҳормуз бўғози орқали нефть танкерлари ва Қатар суюлтирилган табиий гази ортилган кемаларнинг хавфсиз ўтишини таъминлаш бўйича музокаралар олиб бораётганини хабар қилган. Нашр манбаларига кўра, ўз нефтининг қарийб 45 фоизини ушбу бўғоз орқали импорт қиладиган Пекин Теҳрондан танкерлар учун хавфсиз йўлак талаб қилмоқда.
“The Washington Post” нашрининг ёзишича, Россия Эронга Яқин Шарқ мамлакатларидаги Америка ҳарбий объектларига зарба бериш учун маълумотлар тақдим этмоқда. Нашр манбаларига кўра, Россия томонидан берилган маълумотлар Америка кемалари ва самолётлари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади. Россия ёрдами кўлами ҳозирги босқичда тўлиқ аниқ эмас.
Тасодифий хабарлар
Ўзини ИИБ ходими деб таништирган ҳайдовчи, аслида қидирувдаги “фирибгар” эканлиги аниқланди
Мўйноқ аҳолисига 5 млн сўмдан пул тарқатилмоқда
Google qulflangan ekrandan xabarlarni yuborish funktsiyasini sinab ko'rmoqda
Муфтий ишдан кетгани ҳақида хабар тарқатган Azon.uz сайти муҳаррирининг ўзи ишдан олинди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди