Эрон Ислом Ресапубликасининг амалдаги Президенти Ҳасан Руҳоний аҳоли яшаш пунктларини электр энергияси билан таъминлашда узилишлар бўлгани учун узр сўради. Бу ҳақда “Анадолу” ёзмоқда.
Хабарга кўра, мамлакат турли минтақаларидаги иншоотларнинг очилишида видеоконференция орқали сўзга чиққан Руҳоний сўнгги 2-3 ҳафта ичида мамлакат аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлашнинг имкони бўлмаганини тан олган.
Унга кўра, электр энергиясидаги узилишлар тўғрисида аҳолига 2-3 соат олдин хабар бериш керак.
“Узилишлар техник носозликлар билан боғлиқ. Мен муаммонинг тафсилотларини айтиб ўтишни истамайман, лекин шуни таъкидлашни хоҳлардимки, электр таъминотидаги узилишлар тўғрисидаги қарор Эрон энергия тизимини ҳимоя қилишга қаратилган мажбурий чора эди”, дейди у.
Руҳоний бу муаммога дуч келган мамлакат аҳолисидан кечирим сўради ҳамда “Бушер” АЭС ҳам бир неча бор ўз ишини тўхтатганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эронда электр энергия таъминотида кенг кўламли узилишлар юз бермоқда. Бунинг оқибатида мамлакат пойтахти Теҳронда жойлашган “Исроилни йўқ қилиш” учун қанча вақт қолганини кўрсатиб турувчи электрон табло ўчиб қолди.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмонов ўзига нисбатан санкцияларга муносабат билдирди
Марғилонда ёнаётган «Damas» ичида ҳайдовчи қолиб кетди
Samarqandda yengil metro quriladi
Гулнора Каримова Шавкат Мирзиёевга хат ёзди
Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши кураш учун олган қарзи 1 млрд доллардан ошди