Кеча, 18 август куни Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида 1946 нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, “Гиннес рекордлар китоби”га кирди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

“Ушбу ютуқ Ўзбекистон номини яна бир бор Гиннес рекордлар китоби саҳифаларига ёздиришга сабаб бўлди. Бу жараён нафақат ёшларнинг илмий-техник салоҳиятини намойиш этди, балки уларнинг изланувчанлиги, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва янгилик яратишга бўлган интилишини ҳам ёрқин кўрсатди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2023 йилда Ҳиндистонда 1 459 нафар ўқувчи бир вақтда мини‑робот ясаган.
Тасодифий хабарлар
Ўқитувчиларни бетон қуйишга мажбурлаган мудир ишдан бўшатилди
Дунёда журналистлар ўлими бўйича рақамлар эълон қилинди
Пора билан тушган МИБ ходимига ҳукм ўқилди
«Аҳмадбой»нинг неча миллиард қарзи бор? МИБ ушбу суммани ошкор қилди
Ўзбекистонда эртага ҳарорат 44 даражагача кўтарилади