Россиянинг Уляновск автомобиль заводи (УАЗ) Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўймоқчи. Бунинг учун Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” технопарки майдони кўриб чиқилмоқда.
“УАЗ вакиллари Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўйиш ниятини билдирди ва бунинг учун технопарк майдонларини кўриб чиқмоқда”, — дейилади технопарк матбуот хизмати хабарида.
Маълум қилинишича, УАЗ Россия автомобиль заводи вакиллари 21 август куни “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркига ташриф буюриб, бу борадаги қизиқишини билдирган. Ташриф давомида меҳмонлар технопарк фаолияти билан танишди ва резидент мақомини олган инвесторлар учун имкониятлар ҳақида гапириб берилди.
“Уляновск автомобиль заводи” (УАЗ) 1941 йилда ташкил этилган. УАЗ савдо маркаси остида юқори ўтиш қобилиятига эга тўлиқ ғилдиракли енгил ва кам тоннажли юк-йўловчи автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2000 йилдан Соllers автомобиль концерни таркибига кирди.
Бундан бир неча йил аввал УАЗнинг МДҲ бўлими раҳбари Алексей Заболотнов УАЗ автомобилларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаси ҳақида гапирганди. “Ўзбекистонда автомобиль бизнеси борасида жуда яхши имкониятлар бор”, — деган эди у Тошкентда ўтказилган кўргазмада.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳридаги ичимлик суви таъминотида носозлик юзага келди
Ўзбекистон Украинага инсонпарварлик ёрдамини юборди
Олий Мажлис депутати: “Тошкентга ишлагани келган вилоятликлар топган пулини фақат жарималарни тўлашга сарфлашмоқда”
Наманганда аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилиши лозим бўлган 838,2 тонна кўмир «туя» қилинган
Тўй кортежида кетаётганлар йўл эгаси эмас