Telegram фаолиятида бутун дунё бўйича носозлик юз берди. Буни "Downdetector" сервиси маълумотлари тасдиқламоқда.
Маълумотларга кўра, мессенжернинг ишлашидаги узилишлар айниқса, Россия, Беларусь ва Украинада кузатилган. Шунингдек, Telegram Ўзбекистон, Қозоғистон, Малайзия ва Европа мамлакатларида ҳам ишламай қолган.
Фойдаланувчиларнинг 76 фоизи иловага уланишда муаммога дуч келган бўлса, 23 фоизи хабар юборишга қийналган.
Таъкидланишича, бу сўнгги тўрт кун ичида мессенжерда кузатилган иккинчи узилиш ҳисобланади. 21 сентябрь куни Москва, Санкт-Петербург ва Нижний Новгород фойдаланувчилари ҳам Telegram ишидаги узилиш ҳақида хабар берган.
Telegram ўзининг "Twitter"даги саҳифаси орқали носозлик бартараф этилганини маълум қилди. «Шарқий Европадаги айрим фойдаланувчиларимиз сўнгги 45 дақиқада уланиш борасида муаммога дуч келган бўлиши мумкин. Энди ҳаммаси жойида, ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев бўрондан зарар кўрган Бухорога жўнаб кетди
Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани рад этилди
Россияда тўғон бузилиши натижасида 10 киши ҳалок бўлди
Андижонда 1 кг “гашиш”ни $9 000 га сотаётганлар ушланди
Футбол: Терма жамоамиз АҚШ билан куч синашади