Ўзбекистонликлар учун янги Умра мавсуми жорий йилнинг август ойидан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” маркази хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Умра сафарларини юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларга сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш ҳамда ибодатларни шариат талабларига мувофиқ адо этиш ишлари “Ҳаж” ва “Умра” маркази томонидан амалга ошириб келинмоқда.
Зиёратчилар учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда. Дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишида тўғридан тўғри парвозлар амалга оширилади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мадина шаҳрида Набавий масжиди, “Равза”, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат уюштирилади. Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари, Нур ва Савр тоғларига зиёрат бўлади. Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳ, имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, зиёрат ва ибодатлар хотиржам ўтишини таъминлайди.
Тасодифий хабарлар
Дунёда энг кўп сотилаётган автомобиллар рўйҳати (топ-10)
Наманганда содир бўлган ЙТХга: расмий маълумот берилди
Коронавирус билан боғлиқ учта маълумот қуруқ сафсата эканлиги маълум бўлди
Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентларнинг пули қайтарилади – ДТМ
Европа Россия газини санкцияларни бузмасдан сотиб олиш режасини ишлаб чиқди