Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия делегациясининг 2024-йилда Париждаги Олимпиада ўйинларида иштирок этишига қарши чиқди. Бу ҳақда у кеча, 7 сентябрь куни “L'Equipe” газетасига берган интервьюсида малум қилди.
"Париждаги Олимпия ўйинларида Россия байроғи бўлиши мумкин эмас. Уруш жиноятларини содир этаётган Россияга Олимпиадада ўрин йўқ”, деган Макрон.
Унга кўра, россиялик спортчиларнинг Олимпиада ўйинларидаги индивидуал иштироки ҳақидаги қарор Халқаро олимпия қўмитасида қолади.
“Ҳал қилиниши керак бўлган асосий масала шуки, баъзан бутун умрини тайёргарликка сарфлайдиган ва тузум қурбони бўлаётган россиялик спортчиларга Олимпиада ўйинларида қандай жой бериш керак?”, деган Президент.
Шунингдек, Макрон россиялик спортчиларнинг Франция пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиши масаласини сиёсийлаштирмаслик кераклигини таъкидлади.
Маълумот учун, Париж 2024 йил 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Аммо футбол ва регби мусобақалари 24 июлда, гандбол мусобақаси эса 25 июлда бошланади. Уч ҳафтадан сал кўпроқ вақт ичида 32 спорт тури бўйича 329 та совринлар тўплами ўйналади. Унда 206 та Миллий олимпия қўмиталари ва қочқинларнинг олимпия терма жамоаси иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Бош вазири Денис Шмигаль 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида Россия ва Беларусь спортчилари иштирок этса, Украина ва 35 давлатдан иборат коалиция мусобақани бойкот қилишга тайёр эканини айтганди. Россия Федерацияси Спорт вазирлиги эса 2022 йилдан бери 67 нафар россиялик спортчи фуқаролигини ўзгартирганини маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда ўқувчини калтаклаган “замдиректор” ишдан олинди
Javad Zarif: "Saudiya Arabistoni tayyor bo‘lsa, Eron muzokaralar o‘tkazishga shay"
Навоийдаги «самосуд» тафсилотлари маълум бўлди: ишчини фермер шу кўйга солгани айтилмоқда
Макрон Францияда имомлар кенгаши ташкил этишни таклиф қилди
Наманганда собиқ банкир банкдан миллиардларни ўғирлади