Наманганда бир гуруҳ болалар ўртасида жанжал бўлди. Ушбу ҳодисада тан жароҳати олган фуқароларга нисбатан судга оид тиббий экспертизалар тайинланган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати Поп туманида бир гуруҳ фуқаролар ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 14 июнь куни Поп тумани, «Чодакбоши» маҳалласи ҳудудида «Юқори Чодакбоши» маҳалласида яшовчи ва ушбу жойга дам олиш мақсадида келган Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ўртасида низоли вазият юзага келиб, ўзаро жанжаллашишган ҳамда бир бирларига тан жароҳати етказишган. Натижада «Юқори Чодакбоши» маҳалласида яшовчи фуқаро А.С ўртача оғир тан жароҳати олган.
Шунингдек, ушбу ҳодисада тан жароҳати олган бошқа фуқароларга нисбатан судга оид тиббий экспертизалар тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 15.06.2024 йилда Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодекснинг 277-моддаси 2-қисми «а,б,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши Наманган вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган ва қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тасодифий хабарлар
15 ёшли қиз билан жинсий алоқага кирган 3 эркак муддатидан олдин озод қилинди
Путинга ўзбекистонликлар устидан назоратни кучайтириш таклиф қилинди
"Zo'r TV"да танқидларга учраган "Севги изтироби" сериали яна қайта намойиш этилади
"Энди ошириб юборди": Комил Алламжонов тошкентлик таниқли журналистни судга берди
Расул Кушербаев: «Мен «ёмон» депутатман!»