Даҳшатли жиноятни содир этган эр-хотинга нисбатан ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Наманган вилояти Косонсой туманида Янги йилнинг илк кунида эр-хотин ваҳший қотилликни содир этиб, бир оиланинг жамиятдан йўқ бўлиб кетишига сабабчи бўлишди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг Effect.uz’га маълум қилишича, жорий йилнинг 1 январь куни соат 05:30 ларда Косонсой тумани, “Навбаҳор-1” маҳалласи, Умид кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлганлиги оқибатида, ушбу уйда яшаган Т.М (1994 й.т., судланган, мавсумий ишчи) ва унинг турмуш ўртоғи Д.С (1995 й.т., судланмаган, уй бекаси) мурдалари қотиллик ва куйиш аломатлари билан топилган.

Шу куннинг ўзида, вилоят прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари ва тезкор-излов тадбирлари давомида, Т.М.М таниши Н.Хдан АҚШга бориш учун виза қилиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари олиб, уни алдаб, виза қилиб бермай, пулларини қайтармаганлиги маълум бўлган.
4 январь куни Н.Н.Х ва унинг турмуш ўртоғи М.Н.О ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,п” бандлари билан айбдор деб топилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Тасодифий хабарлар
Эрон cуди президент Трампни ҳибсга олишга ордер берди
Президент фармони: 541 нафар шахс афв этилди
Ўз фарзандини сотаётган она қўлга олинди
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Абдулла Ариповнинг Хитойга ташриф буюриши кутилмоқда