Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида терроризмни молиялаштиришда гумон қилинган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, ўзбекистонлик йигит 2022 йили Сурияда фаолият юритувчи “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган Юсуф билан ёзишмалар олиб борган.
Ўзбекистон фуқароси “моддий жиҳод” қилган — у террорчилар эҳтиёжлари учун кўрсатилган ҳисоб рақамига 12 минг рубль (тахминан 125 минг доллар) ўтказган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ўзбекистонлик йигит изоляцияга жойлаштирилган. У апрель ойида Россияга ишлаш мақсадида келган.
Тасодифий хабарлар
Танзила Норбоева 29 йил давомида айтилмаган гаплар ҳақида...
Хоразмда 43 ёшли аёл эҳтиётсизлиги туфайли поезд йўлида вафот этди
Энди Россияда ишлаш учун патентни Ўзбекистонда ҳам олса бўлади
Аёлни аёвсиз қамчилаган ака-укалар қамалди
Видео: Истанбулга сел келиб, торнадо ёпирилди