2022 йилнинг июль ойида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ака-ука 38 ёшли аёлни қамчи билан калтаклаб, унинг сочларини кесиб ташлагани ҳақида хабар берилган эди. Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод судида мазкур иш кўриб чиқилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, калтакланган аёл ўзидан кичкина эркак билан ишқий муносабатда бўлиб, бир уйда яшаган. Бундан хабар топган эркакнинг акалари ярим тунда улар яшаётган уйга бориб, иккисини ҳам зўравонлик билан ўз уйига олиб келган. Кейин уларни арқон билан боғлаб, аёлни қамчи билан 3 ака-ука навбатма-навбат калтаклаган. Бу ҳолатни бошқариб турган ота ўғилларига аёлнинг сочини кесиб ташлашни буюрган. Тонгга яқин аёл дераза орқали уйдан қочиб кетган.
Судда эркаклар қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчидан кечирим сўраган.
“Мени яроқсиз аҳволга келтиришди. Соғайиб кетишимга ким кафолат беради? Отамнинг оғайниси (ака-укаларнинг отаси) эканлиги сабаб уларни кечираман”, деган жабрланувчи аёл суд залида.
Суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ота ва кичик ўғилга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси, қолган икки ўғилнинг бирига 2 йил, бошқасига эса 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
Тасодифий хабарлар
Андижондаги туғилган кунда 8 киши заҳарланди
Сайлов натижалари эълон қилинди: ғолиб партия маълум бўлди
Уханда беморларни даволаган шифокорлар Ўзбекистонга келди
“Tesla” электромобили бир вақтнинг ўзида иккита инсоннинг умрига зомин бўлди
Қирғизистонда 2 та зилзила содир бўлди